O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КАРНАЙ

Tasnif: Бу от асли 'хайвон шохи' маъносини англатадиган арабча қарн оти билан (АРС, 635) асли 'камиш' маъносини англатиб, кейинчалик 'ичи қовақ узун новда, шундай новдадан ясалган чолғу асбоби' маъноларини англата бошлаган тожикча най отидан (ТжРС, 255) тузилган бўлиб, бу от бошланишидаги қ товуши к товушига алмашган, қатор келиб қолган нн товушларидан бири айтилмай қўйган. Бу от 'мисдан ясалиб, дастаси узун, тепа қисми кенг, пуфлаб чалинадиган, йўғон (баланд) овозли чолғу асбоби' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 369). Бу отдан ўзбек тилида карнайчи оти ясалган. Сўзлашув тилида бу от таркибидаги р товуши н товушига алмаштириб канной тарзида айтилади.