O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙЕТАР

Tasnif: ’бас’, ’тўхта, бўлди’. Кўкарди майса, сочилди epгa дон — ҳалигача қиш. .. "Бас энди, бўлди, е т а р !" — деб ҳилай садо шекилли (Ғафур Ғулом). Бу сўз асли ’маълум бир манзилга бориб ол-’ маъносини англатувчи йет- феълининг —(а)р қўшимчаси билан ҳосил қилинган ҳозирги-келаси замондаги III шахс шакли бўлиб, ҳозир шу шаклида ўзгармас ҳолга келиб, ундовга айланган. ЎТИЛда бу сўз етар сўзининг иккинчи маъноси деб берилган, ваҳоланки мустақил сўз сифатида берилиши лозим эди (Шу луғатда етар I етмоқ феълининг равишдош шакли деб хато таъкидланган).