O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КУНДА

Tasnif: Бу от ПРСда [хонде] шаклида (409), ТжРСда кунда шаклида (197) келтирилган; ўзбек тилига тожик тилидаги шакли олинган. Асли 'юқори қисми кесилган' маъносини англатадиган кунд сифатидан (ТжРС, 196) -а қўшимчаси билан (ТжРС, 543) ясалган бўлиб, 'дарахтнинг танаси қисқагина кесилган ер усти қисми илдизи билан бирга' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1, 405).