МАЙХЎР
Tasnif: Бу сифат тожик тилида 'спиртли ичилик маъносини
англатадиган май отига (ТжРС, 211) 'истеъмол қил-' маъносини
англатадиган хўрдан феълининг хўр ҳозирги замон асосини (ТжРС, 434) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'май ичишга берилган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 443). Бу сифатдан ўзбек тилида майхўрлик оти ясалган.