O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАСТАВА

Tasnif: Бу от 'қатиқ' маъносини англатадиган тожикча мост оти билан (ТжРС, 233) 'сув' маъносини англатадиган об отидан (ТжРС, 279) тузилган бирликка -а қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб (ТжРС, 216), ўзбек тилига биринчи, иккинчи бўғинлардаги о(а) товушларини а товушларига, б товушини в товушига алмаштириб олинган; қатиқ солиб ичиладиган гурунчли суюк овқат' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1,450).