O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МЕҲРИБОН

Tasnif: Бу сифат ПРСда [меҳребон] шаклида (545), ТжРСда меҳрубон шаклида (228) келтирилган. Асли меҳр отига (қ.) 'кара-' маъносини ифодалайдиган -бон қўшимчасини (ТжРС, 542) қўшиб ҳосил қилинган; қатор келган ҳрб товушларининг айтилишини енгиллаштириш учун ҳр оралигига форс тилида е(э) товуши, тожик тилида у товуши киритилган; Ўзбек тилида киритма товуш вазифаси и товушига юкланган. Бу сифат 'рахм-шафкат кўрсатадиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1, 462). Ўзбек тилида бу сифатдан меҳрибонлик, меҳрибончилик мавҳум отлари ясалган. Ўзбек сўзлашув тилида бу сифат ва отлар меривон, миҳривонлик, меривончилик тарзида хам айтилади.