O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МОЙХЎРАК

Tasnif: Бу от мой оти билан (ЎТИЛ, I, 470) 'еб-ич-' маъносини англатадиган хўрдан феълининг хўр хозирги замон асосига -ок қўшимчасини қўшиб хосил қилиниб, 'емиш' маъносини англатувчи хўроқ отидан (ТжРС, 434) тузилган бўлиб, ўзбек тилига охирги бўғиндаги о товушини а товушига алмаштириб олинган; 'отнинг ёлида, одамнинг бошида пайдо бўладиган тери касаллиги' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 470).