O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙИРОҚ

Tasnif: ’узоқ’, ’олис’. Осмон й и р о қ , ер қаттиқ (Мақол). Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’узоқлаш-’ маъносини англатган йыра- феълидан (ПДП, 391; ДС, 268) -қ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, IV, 226); ўзбек тилида қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: йырâ - + қ = йырâқ > йирâқ. Қадимги туркий тилдаёқ сўз бошланишидаги й ундоши талаффуз қилинмай, бу сўзнинг ыроқ шакли юзага келган (ПДП, 443; ДС, 219), ўзбек тилида содир бўлган товуш ўзгаришлари натижасида бу сўз ирақ тарзида талаффуз қилинадиган бўлган.