O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МОШОВА

Tasnif: Бу от 'дуккакли ўсимликнинг юмалоқ, тўқ яшил рангли дони' маъносини англатадиган мош оти (ТжРС, 234) ва 'сув' маъносини англатадиган об отидан (ТжРС, 279) тузилган мошоб отига -а қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб (ТжРС, 234) ўзбек тилига б товушини в товушига алмаштириб олинган; ўзбек тилида 'мош билан қовоқ солиб пишириладиган суюқ овқат' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 473).