O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУЛЛАВАЧЧА

Tasnif: Бу от 'ўқимишли киши' маъносини англатадиган арабча мулло оти билан (АРС, 763; ПРС, 524; ТжРС, 238) 'ўғил бола' маъносини англатадиган тожикча бача отидан (ТжРС, 52) тожик тилида тузилган бўлиб (ТжРС, 238), ўзбек тилига о товушини а товушига, б товушини в товушига алмаштириб, ч товушини қатлаб олинган; 'мадрасада муллаликка ўқиётган тапаба' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 478).