O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУРОСА

Tasnif: Бу от ПРСда [.моваса] шаклида (539), ТжРСда мувосо (236) ва муросо (разг таъкиди билан) шаклида (241), ЎКААҚЛда мувосо шаклида (202) келтирилган; тожик тилидаги сўзлашув шакли в товушини р товушига алмаштириш билан хосил қилинган; ўзбек тилига ана шу муросо шакли охиридаги о (а) товуши а товушига алмаштириб олинган; 'ўзаро келишиш', 'бир-бирига ён босиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 482).