O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУШКУЛКУШОД

Tasnif: Бу от 'ечимини топиш кийин иш' маъносини англатадиган арабча мушкил отига (АРС, 414) асли 'олиб ташла-' маъносини англатадиган тожикча кушодан феълининг (ТжРС, 199) кушо хозирги замон асосини (ТжРС, 197) қўшиб тузилган (ТжРС, 246: муткилкушо); ўзбек тилида нимагадир кушод ўтган замон асоси кўшилган. Ўзбек тилида мушкил оти таркибидаги и товуши у товушига алмаштирилган; 'қийинчиликни бартараф қилиш максадида ўқиладиган дуолар' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 486).