НЕСТ-НОБУД
Tasnif: нест-нобуд бўл-, нест-нобуд қил- феъллари таркибида
қатнашадиган бу бирлик не инкор юкламасини (ТжРС, 262) аст
боғламасига (ТжРС, 33) қўшиб ҳосил қилинган пест бирлиги билан (ТжРС, 263) но- инкор олд қўшимчасини (ТжРС, 268) 'бор бўл-' маъносини англатадиган будан феълининг буд ўтган замон асосига (ТжРС, 84) қўшиб ҳосил қилинган нобуд бирлигидан (ПРС, 269) тузилган; хар икки бирлик
'йўқлик' маъносини, биргаликда 'бефойда воке бўлган йўқлик' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 501).