O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НИЛУФАР

Tasnif: Бу от ПРСда [нилуфар], [нилу-барг\, [нилу-пар] шаклларида келтирилган (577). Ушбу луғатга нилу қисми [нил], [нили] шаклларида киритилиб, 'кўк', 'тўқ кўк' маъносини англатиши айтилган (577) ; фар қисми 'ярқираш', 'чирой' маъносини англатади (ПРС, 365). Шу изоҳларга кўра нилуфар асли 'кўк рангли чирой' маъносини англатиб, 'сувда ўсадиган чиройли йирик гулли ўсимлик'нинг номи сифатида ишлатилади (ЎТИЛ, I, 502).