O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙИҒЛА

Tasnif: ’кўз ёши тўк-’. Бола ҳануз чирқираб й и ғ л а р эди (Абдулла Қаҳҳор). Бу феъл қадимги туркий тилдаги ’кўз ёши тўкиш ҳолати’ маъносини англатган йыр отидан -ла қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 80; Девон, III, 324; ДС, 266); ўзбек тилида ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган, а унлиси ä унлисига алмашган: йыр + ла = йығла- > йиғлä-.