O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НИШХУРТ

Tasnif: Бу отнинг иккинчи қисми асли 'еб-ич-' маъносини англатадиган тожикча хўрдан феълининг (ТжРС434) хўрд ўтган замон асосига тенг бўлиб, ўзбек тилига д товушини т товушига алмаштириб олинган; 'истеъмол қилиш' маъносини англатади. Бу от таркибида қатнашган ниш қисми асли ним оти бўлиб (к.), хўрд оти бошланишидаги х товуши таъсирида м товушига алмашган (ТжРС, 266; нимхўрд; 268: нишхўрд)-, 'еб турган овқатдан чиқариладиган қолдиқ’ маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 504). •