O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НОБАКОР

Tasnif: Бу тожикча сифат но- инкор олд қўшимчасини (ТжРС, 268) бакор қисмига қўшиб ҳосил қилинган; бакор қисми асли 'бор' маъносини ифодалайдиган ба- олд қўшимчасини 'иш' маъносини англатадиган кор отига қўшиб хосил қилинган бўлиб, 'иш билан', 'ишли' маъносини англатади (ТжРС, 43); шунга кўра нобакор сифати асли 'бирор мехнат билан шуғалланмайдиган' маъносини, кўчма маънода 'ёмон хулкди, хатти- ҳаракатли' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 505).