O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НОБУД

Tasnif: нобуд бўл-, нобуд қил- феъллари таркибида ишлатиладиган бу бирлик тожик тилида но- инкор олд қўшимчасини (ТжРС, 268) 'бор бўл-' маъносини англатадиган будан феълининг буд ўтган замон асосига қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'йўқ ҳолат' маъносини, шунга кўра нобуд бўл- феъли 'бефойда йўқ бўл-', 'исроф бўл-' маъносини англатади (ЎТИЛ, I,505) . Ўзбек сўзлашув тилида нобуд бирлиги таркибидаги б товуши в товушига, д товуши т товушига алмаштирилиб, новут тарзқда ҳам айтилади (ЎТИЛ, I, 506).