O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙИҒЛОҚИ

Tasnif: ’бўлар-бўлмасга йиғлайверадиган’. Улар болалар ялқов , й и ғ л о қ и ва серуйқу эдилар (Парда Турсун). Бу сифат ўзбек тилида йиғла- феълидан -қи қўшимчаси билан ясалган; қ ундоши таъсирида унинг олдидаги ä унлиси а унлисига алмашган: йиғлä- + қи = йиғлäқи > йиғлâқи. Бу сифатни йиғлâқ шаклида ишлатиш ҳам мавжуд; лекин тўғриси - йиғлâқи шакли (бу фикрни йиғлâқилик сўзининг йиғлâқи сўзидан ясалганлиги тасдиқлайди).