O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НОГИРОН

Tasnif: Бу сифат асли но- инкор олд қўшимчасини (ТжРС, 268) 'тут-' маъносини англатадиган гирифтан феълининг (ТжРС, ЮЗ) гир хозирги замон асосига (ТжРС, 102) қўшиб хосил қилиниб, 'тута олмаслик' маъносини англатадиган ногир сифатига -он қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилинган; 'жароҳатланган', 'ўзи мустақил бирор ишни амалга ошира олмайдиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 506).