O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОВВОЙИ

Tasnif: ’қўлга ўргатилмаган’, ’инсон қўли билан бунёд этилмаган’. Бу заминсиз ё в в о й и йўлларнинг ўзига жос ажойиб ҳаёти бор (Асқад Мухтор). Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’саҳро’ маъносини англатган йаба отидан -ы қўшимчасининг -йы шакли билан ясалган бўлиб, асли ’ўз-ўзича яшайдиган, ўз-ўзича ўсадиган’ маъносини англатган (ЭСТЯ, IV, 46); ўзбек тилида б ундоши в ундошига алмашган ва қатланган, в ундоши олдидаги ҳамда кетидаги а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: йаба + йы = йабайы > йаввайи > йâввайи.