O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АТОҚЛИ

Tasnif: ’Ном чиқарган’, ’таниқли’. А т оқл и ёзувчи Ойбекнинг асарлари кўп тилларга таржима қилинган. Бу сифат эски узбек тилида ата- феълидан -қ қўшимчаси билан ясалиб, ’маълум-машҳурлик’ маъносини англатган отга (КРС, 78) -лы қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик сўз бошланишидаги а унлиси ӓ унлисига,- қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (ата- + қ = атақ) + лы = атақлы > атақли. Бу сифат таркибидаги ӓтâқ қисми ҳозирги ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди, қадимги туркий тилда эса атағ шаклида мавжуд бўлиб, ’ном’, ’донг’ маъносини англатган (ДС, 66).