НОНТЕПКИ
Tasnif: Бу сифат ўзбек тилида тожикча нон оти билан (к.)
ўзбекча тепки I отидан (ЎТИЛ, I, 162) тузилган бўлиб, асли 'нонни оёғи билан тепадиган' маъносини, кўчма маънода 'еб турган озиқ-овқатига нописанда бўлаётган' маъносини англатади. ЎТИЛда бу сифатнинг маъноси нонкўр сифатининг маъноси билан айнан деб таъкидлангани нотўғри (ЎТИЛ, I, 510). Бу сифат билан ўзбек тилида нонтепкилик қил-
феъли ҳосил қилинган.