O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОБИ-ДИЙДА

Tasnif: Бу от 'сув' маъносини англатадиган об отига (ПРС, 1) -и изофасини қўшиб, 'кўз' маъносини англатадиган диде отига (ПРС, 233) боғлаб тузилган бирикма бўлиб (оби дида), ўзбек тилига оби-дийда шаклида бирикма қисмлари орасига чизикча ёзиб, дида қисми таркибига й товушини киритиб олинган; 'кўз ёши' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 516).