O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОБКАШ

Tasnif: Бу от тожик тилида 'сув' маъносини англатадиган об отига (ТжРС, 279) 'таши-' маъносини англатадиган кашидан феълининг каш ҳозирги замон асосини (ТжРС, 184) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'икки учидаги илмоққа челак осиб, елкага кўйиб сув (суюқлик) ташийдиган. ёғочдан ясалган асбоб' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 516). Бу от ўзбек сўзлашув тилида апкаш тарзида хам айтилади.