O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОЗ- I

Tasnif: ’ўроғлиқ, тахлоғлиқ ҳолатдан ёйиқ ҳолатга ўтказ-’. Бостирмада Зиёдахон супра ё з и б, ун элаб ўтирар эди (Абдулла Қаҳҳор). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл ўша даврда мавжуд бўлган йа сўзидан ясалган деб тахмин қилинади (ЭСТЯ, IV, 71); ўзбек тилида йаз- I феъли таркибидаги а унлиси â унлисига алмашган: йаз- I > йâз- I .