O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОЙИМПОШША

Tasnif: Бу от 'мўътабар' маъносини англатадиган ойм сифати билан (ТжРС, 285) 'бекач' маъносини англатиш учун ишлатиладиган пошшо отидан тузилган бўлиб (ТжРС, 285), ўзбек тилида ои товушлари оралигига й товуши киритилган, пошшо қисми охиридаги о товуши а товушига алмаштирилган. Бу от аёлга ҳурмат билан мурожаат қилишда ишлатилади (ЎТИЛ, I, 527). Бу от сўзлашув тилида им товушларини ташлаб ойпошша тарзида хам айтилади (ЎТИЛ, 1,628). Изоҳли луғатда оим қисми ойи отига -м кўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган деб хато изоҳланган.