O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОЙНАБАНД

Tasnif: Бу сифат 'дераза кўзларига ўрнатиладиган ясси тиниқ шиша' маъносини англатадиган ойна отининг (ТжРС, 285) ўзбекча ойна шаклига (қ.) 'ўрнат-' маъносини англатадиган бастан феълининг (ТжРС, 51) банд ҳозирги замон асосини (ТжРС, 44) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'деразали' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 527). Ўзбек сўзлашув тилида бу сифат ойнаванд, ойнавон шаклларида хам айтилади.