O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОМБУР

Tasnif: Бу от ПРСда [амбор], [амбур] шаклларида (араб ҳарфлари билан м эмас, н ёзилган ҳолда - 41), ТжРСда анбўр шаклида (26) келтирилган; ўзбек тилига форсча амбур шакли а товушини о (а) товушига алмаштириб олинган. Бу отнинг бур қисми асли 'кес-' маъносини англатадиган буридан феълининг бур хозирги замон асосига тенг, шунга кўра омбур оти 'мих суғуриш, сим кесишда ишлатиладиган асбоб' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 536).