O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОМОН-ЭСОН

Tasnif: Бу сифат 'хавф-хатарсиз', 'соғ-саломат' маъносини англатадиган арабча амон сифати билан (АРС, 45; ТжРС, 25) 'соғ-саломат' маъносини англатадиган ўзбекча эсон отидан (ЎТИЛ, I, 454) тузилган бўлиб, ўзбек тилида а товуши о(а) товушига алмаштирилган; 'хавф- хатарсиз', 'сог-саломат' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 537). Бу жуфт сифат эсон-омон тарзида хам тузилган (ЎТИЛ, I, 454).