O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОРОЙИШ

Tasnif: Бу от ПРСда [арайеш\ шаклида (13), ТжРСда ороиш шаклида (288), ЎКААҚДда оройиш шаклида (486) келтирилган. Бу от асли 'беза-', 'пардозла-' маъносини англатадиган оростан феълининг орой ҳозирги замон асосига (ТжРС, 288) -иш қўшимчасини (ТжРС, 543)қўшиб ҳосил қилинган. Бу феълнинг хозирги замон асоси оро шаклига хам эга (ПРС, 13; ТжРС, 288). Кўринадики, бу от форс тилида [арай] асосидан, тожик тилида эса оро асосидан ҳосил қилинган бўлиб, 'безак', ’пардоз' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 542).