O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОЙ

Tasnif: ’кенгайтир-’, ’тарқоқ ҳолатга келтир-’. Келинни келганда кўр, сепини ё й г а н д а кўр (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл йа:й- тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, IV, 76), кейинроқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ДС, 226); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: йа:й- > йай- > йâй-.