O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОЛВОР

Tasnif: ’ўта даражада ўтиниб сўра-’, ’илтижо қил—"Мени ёлгиз ташлаб кетманг", — деди Қумри Қамчига ё л в о р и б (Ҳамид Ғулом). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’ўтиниб сўрат-’ маъносини англатган йал- феълининг кучайтириш маъносини ифодаловчи —ба қўшимчаси қўшилган шаклидан ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -р қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ,IV, 93), кейинроқ б ундоши в ундошига алмашган (Девон, III, 109; ДС, 230); ўзбек тилида а унлилари â унлиларига алмашган: (йал- + ба = йалба-) + р = йалбар- > йалвар- > йалвâр-.