O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПАЙТАВА

Tasnif: Бу тожикча от 'оёқ' маъносини англатадиган пай оти билан (ТжРС, 308) ’ўра-' маъносини англатадиган тофтан феълининг хозирги замон асосига (ТжРС, 397) тенг бўлиб, 'ўраш' маъносини англатадиган тоб отидан тузилган бирликка -а қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, тожик тилида биринчи о (а) товуши а товушига алмаштирилган пайтоба шакли ўзбек тилига об товушларини ав товушларига алмаштириб олинган; 'кўнжли пойабзал кийганда оёқ панжаси билан болдирга ўраладиган мато' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 568).