O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПАНДАВОҚЕ

Tasnif: Бу сифат 'алдаш' маъносини англатадиган тожикча фанд II оти билан (ТжРС, 405) 'доимий' маъносини англатадиган арабча боқий (боқй) сифатидан (АРС, 80) тузилган бўлиб, ўзбек талига б товушини в товушига алмаштириб, й товушининг чўзиқлигини ташлаб, ндв товушлари айтилишини енгиллаштириш учун дв товушлари оралигига а товушини киритиб олинган; 'доимо алданиб юрадиган', 'анқов' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 570).