O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПАРГАР

Tasnif: Бу от ПРСда [паргар] шаклида (92), ТжРСда хам паргор шаклида (298) келтирилган бўлиб, асли 'пат' маъносини англатиб, кейинчалик 'ручканинг пероси' маъносини англатган пар отига (ТжРС, 298) асли айлан- маъносини англатадиган гардидан феълининг гард ҳозирги замон асосини (ТжРС, 100) қўшиб ҳосил қилинган; лекин луғатда гард асоси эмас, -гор қўшимчаси қўшилган шакли келтирилган; форс, тожик тилларида бу қўшимчанинг -гор шаклидан, ўзбек тилида -гар шаклидан фойдаланилган. Бу от 'циркуль' маъносини англатади (ЎТИЛ I 573).