O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПОДШО(Ҳ)

Tasnif: Бу от ПРСда [падешаҳ шаклида (86), ТжРСда подшоҳ шаклида (309) келтирилган; ўзбек тилига тожикча шакли олинган бўлиб охиридаги ҳ товуши кўпинча айтилмайди. Будагов луғатида бу от асли химояловчи' маъносини англатадиган под сифати билан 'буюк' маъносини англатадиган шоҳ отидан тузилган деб изоҳланган (1,308). Бу от 'мутлақ хукмдор маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 594). Сўзлашув тилвда бу от пошшо шаклида хам айтилади. Бу от билан ўзбек тилида 'подшо қўл остидаги давлат (мамлакат)' маъносини англатадиган подшолик мавхум оти ясалган.