O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РАСВО

Tasnif: Бу сифат ПРСда [росва] шаклида (245), ТжРСда расво шаклида (321) келтирилган; ўзбек тилига тожик тилидаги шакли олинган; 'ярамас', 'бадахлоқ' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 615). Бу сифат билан тожик тилида тузилган расвои олам изофа бирикмаси ўзбек тилида ҳам ишлатилиб, 'расволиги хаммага ошкор' маъносини англатади.