O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОНЧИҚ

Tasnif: ’ҳамён’, ’халтача’ (оз ишлатилади). Ҳомид ёнчиғини чиқариб, бир қўлидан иккинчи қўлига олтинларни санаб тушира берди (Абдулла Қодирий). Бу сўз қадимги туркий тилда ’гавданинг ўнг ёки чап томони’ маъносини англатган йâн отидан кичрайтириш маъносини ифодаловчи -чуқ қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, IV, 118; Девон, III, 52); қадимги туркий тилдаёқ бу сўз йанчық тарзида ҳам талаффуз қилинган (ДС, 232); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: йâн + чуқ = йâнчуқ > йâнчық > йâнчиқ.