O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОНҒОҚ

Tasnif: ’меваси юмалоқ қаттиқ қобиққа ўралган кўп йиллик дарахт’. Адолат чироқларни ёқиб юбориб, ё н ғ о қ тагидаги супага жой қилди (Ибраҳим Раҳим). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли йағақ тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 36). Бу сўз ’мой’ маъносини англатувчи йағ отидан ’ўхшаш’ маъносини ифодаловчи -(а)қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган деб талқин этилади (ЭСТЯ, IV, 59): йағ + ақ = йағақ. Бу сўзни йағ отидан -а қўшимчаси билан феъл ясалган ва ундан -қ қўшимчаси билан от ясалган деб талқин этиш ҳам мумкин: (йағ + а = йаға-) + қ = йағақ. Ўзбек тилидаги йанғақ сўзида асли йағ отидан -на қўшимчаси билан феъл ясалган ва ундан қўшимчаси билан от ясалган деб изоҳлаш мумкин; кейинчалик ғн ундошлари ўрин алмашган, а унлилари â унлиларига алмашган: (йағ + на = йағна-) + қ = йағнақ > йанғақ > йâнғâқ.