O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САЙИЛГОҲ

Tasnif: Бу от асли 'ҳордик чиқариш, томоша килиш максадида кезиш' маъносини англатадиган арабча сайр отининг (АРС, 386) тожик тилидаги сайл шакли билан (ТжРС, 337) 'жой' маъносини англатадиган тожикча гох отидан (ТжРС, 104) тузилган бўлиб, ўзбек тилида талаффузни енгиллаштириш учун йл товушлари оралигига и товуши киритилган; 'ҳордиқ чикариш, томоша қилиш максадида кезиладиган жой' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 11). Асли сайргоҳ шаклида айтиш ва ёзиш тўғри (ЎТИЛ, II, 12).