O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САНДИҚЗАДА

Tasnif: Бу сифат 'ҳар хил ҳажмли миллий яшик' маъносини англатадиган арабча сундуқ отининг (ТжРС, 446) тожик тилига олишда ўзгартирилган сандуқ шаклига (ТжРС, 341) 'ур-' маъносини англатадиган тожикча задан феълининг (ТжРС, 148) зада ўтган замон сифатдоши шаклини (ТжРС, 560) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, ўзбек тилида у товуши и товушига алмаштирилган; 'сандиқда узоқ ётиб, сифатини йўқотган' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 18).