O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САФАРБАР

Tasnif: Бу от 'узок манзилга жўнаш' маъносини англатадиган арабча сафра отининг (АРС, 360) тожик тилига фр товушлари оралигига а товушини киритиб олинган сафар шаклига (ТжРС, 348) 'жўна-' маъносини англатиб қатнашган тожикча бурдан феълининг (ТжРС, 85) бар ҳозирги замон асосини (ТжРС, 45) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'бирор фаолиятни бажаришга жалб килиш, тайёр ҳолатга келтириш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 28). Бу отдан ўзбек тилида сафарбарлик мавхум оти ясалган.