O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОПИҚ II

Tasnif: ’иш ҳайвони устига ёпиладиган мато’. Сайслар .. отлар устидаги ёпиқларни ва тўҳимларни олиб, ҳалиги тол дарахти остига ёзганлар (Садриддин Айний). Бу сўз асли йап- I феълидан от ясовчи —(ы)қ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, IV, 128); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қатгиқлик белгиси йўқолган: йап- + ық = йапық > йапиқ.