O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СИРДОШ

Tasnif: Бу сифат ПРСда [серр-даш] шаклида (280), ТжРСда сирдошт шаклида (359) келтирилган; форсча шаклда 'махфий тутилганиш, фикр' маъносини англатадиган арабча сирр оти аслига кўра рр ҳарфлари билан ёзилган, тожикча шаклда битга р ҳарфи ёзилган; форсча шаклдаги е (э) товуши тожикча шаклда и товуши билан берилган. Бу сифат таркибидаги дош қисми 'оға-ини' маъносини англатадиган дадаш (додаш) отининг қисқарган шаклига тенг (ПРС,206: дадаш; 207: дат скр. от дадаш); тожикча шаклдаги дошт қисми 'сақла-' маъносини англатадиган доштан феълининг дошт ўтган замон асосига тенг. Сирдош сифати 'махфий иш, фикрларни хам саклай оладиган яқин киши' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 55). Шунта кўра бу сифат ўзбек тилига тожик тилидан дошт қисми охиридаги т товушини ташлаб олинган дейиш тўғри.