O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СИТОРА

Tasnif: Бу тожикча от 'юлдуз' маъносини англатади (ТжРС, 360). Ўзбек тилидаги истараси иссиқ ибораси асли тожикча ситоралаш гарм метобад иборасининг (ТжРС, 360) муқобили бўлиб, ситора оти бошланишига и товушини қўшиб, с товушидан кейинги и товушини ташлаб, о(а) товушини а товушига алмаштириб олинган; бу ибора 'жозибали' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 58).