O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СОАТСОЗ

Tasnif: Бу от тожик тилида 'бир кеча-кундузиинг 24 қисмидан бир қисмига тенг вакт маъносини, шу маънодан ўсиб чиққан 'вақт ўлчовини кўрсатадиган асбоб' маъносини англатадиган арабча соат отига (АРС, 382) тузат-, яса- маъносини англатадиган тожикча сохтан феълининг соз ҳозирги замон асосини (ТжРС, 364,362) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'соат тузатувчи уста' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 61).