O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СОЙАКИ

Tasnif: Бу от тожик тилида 'куёш нури тик тушмайдиган жой' маъносини англатадиган сойа отига -и қўшимчасининг -ги шаклини (ТжРС, 542) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб (ТжРС, 364: сояги), ўзбек тилида г товуши к товушига алмаштирилган; асли 'қуёш нури тушмайдиган жойда етиштирилган' маъносини англатиб, ўзбек тилида 'узумнинг маълум бир нави' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 72).