O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОРУҒ I

Tasnif: ’нур’, ’ёғду’. Ғуломжон ўчоқдаги ўт ё р у ғ и д а қомати хирагина кўриниб турган дўстини қучоқлади (Мирзакалон Исмоилий). Бу сўз қадимги туркий тилда ’ёруғ ҳолатга кел-’ маъносини англатган йару- феълидан (ДС, 243) от ясовчи -қ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, IV, 135; ПДП, 385: йару-қ; Девон,II, 22; ДС, 244); кейинчалик қ ундоши ғ ундошига, ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: йару— + қ = йа— руқ > йаруғ > йâруғ.