O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОРҒУЧОҚ

Tasnif: ’дон янчиш, ун тортиш учун хизмат қиладиган хонаки асбоб’, ’қўл тегирмон’. Ниёзмурод куни бўйи ё р ғ у ч о қ айлантирди (Мирмуҳсин). Бу сўз эски ўзбек тилида ’бўлакларга ажрат-’ маъносини англатувчи йар- феълидан -ғу қўшимчаси билан ясалган отга кичрайтириш маъносини ифодаловчи -чақ қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик а унлилари â унлиларига алмашган: (йар- + ғу = йарғу) + чақ = йарғучақ > йарғучâқ.